Тошкент шаҳрида табиий қимматбаҳо тошни 220 000 АҚШ долларига сотаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳадқа Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ҳ.Х., М.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 1 дона (ҳақиқий баҳоси 30 млн сўм бўлган) табиий тошни 220 000 АҚШ долларига қонунга ҳилоф равишда ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Улардан жами 4 та табиий тош ҳамда симоб моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, тошларнинг соф оғирлиги 333,8 граммни ташкил этиб, таркиби рубин, кварц, флюорит, гранат, пироп ва сапфир бирикмалардан иборат табиий қимматбаҳо тош экани қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
400 га яқин Марказий Осиё муҳожирлари 40 йилга Россиядан "депорт" қилинди
Украина АҚШдан 90 млрд долларлик қурол сотиб олмоқчи
Наманган вилояти ҳокими бир гуруҳ тиббиёт мутахассисларга тўлов сертификатлари топширди
АҚШ аэродромларини энди “бўрилар” қўриқлайди
Роналду 780 минг долларлик соат ясатди (видео)