?️Наманган вилоят прокурори Жахонгир Хатамовнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда аҳоли билан шахсий қабуллари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Учқўрғон туманида ўтказилган сайёр қабулда имтиёзли шартларда ҳайдовчидик гувоҳномаси олиш, ишга жойлаштириш, кредит, моддий ёрдам ажратиш, қарздорлик ва алимент ундириш каби бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича жами 15 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.
? Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган 8 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилинганлиги боис, вилоят прокурори томонидан ижроси назоратга олинди.
Мисол учун, вилоят прокурорига мурожаат қилган фуқаро Б.Н.ни тумандаги "Қозоқовул" МФЙга жамоатчи-ёрдамчи вазифасига ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Тасодифий хабарлар
Автомобиль ойналарини қорайтириш учун рухсат олган ҳайдовчилар жаримага тортилганликлари ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир
Наманганда йигит ниқоб кийиб аёл кишининг уйига бостириб кирди
Ўзбекистондаги энг «қиммат» актёрларнинг бир кунлик гонорари маълум бўлди
Хитой Афғонистондаги тартибсизлик айбдорларини “Толибон”га ёрдам беришга чақирди
6 апрелдан «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади