«Интерфакс» агентлиги ёзишича, ёз келгач, янги турдаги коронавирус COVID-19 бутун дунёда тарқалишдан тўхтатиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб бўлмайди. Бу ҳақда ташкилотнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича ижрочи директори Майкл Райан маълум қилган.
«Ҳозирча вируснинг турли иқлим шароитларидаги фаоллиги ва динамикаси бўйича маълумотлар жуда кам. Вируснинг тарқалиш хусусияти сақланиб қолиши мумкинлигини тан олишимиз лозим», – дея таъкидлаган Райан Женевада ўтган матбуот анжуманида.
«Вируснинг ёзда йўқ бўлиб кетишига умид қилиш ёлғонга ишонишдан бошқа нарса эмас. Ҳозир бу тахминларга ишонишга ҳеч қандай асос йўқ», – дея қўшимча қилган у.
Коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. 6 март ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 100 минг нафардан ошган, 3,4 минг нафардан ортиқ одам пневмониядан вафот этган. Жанубий Корея, Эрон ва Италия коронавирус тарқалиши ўта ёмон даражада кечаётган уч мамлакат бўлиб турибди.
Тасодифий хабарлар
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон чегараси яқинида отишма юз берди. Ҳалок бўлганлар бор
АҚШ Эроннинг Суриядаги объектларига зарба берди
Ўзбекистонликлар 18 ёшни никоҳ учун эрта деб ҳисобламоқда
Маккада Наманганнинг инвестицон салоҳияти тақдимоти ўтказилмоқда (фото)