Ўзбeкистон бўйича 25-29 сентябрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Қайд этилишича, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузнинг биринчи ойи учун хос бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво булутли бўлади, лекин ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иш ҳафтасининг энг охирида — 29 сентябрь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.
Кечалари ва эрталабки соатларда ҳарорат 12-17 даража атрофида нисбатан салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 25-30 даражагача, баъзи жойларда 32 даражагача иситади.
Тоғли ҳудудларда айрим кунларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғиши мумкин.
Пойтахтимизда 25-29 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 13-16 даража, кундуз кунлари 25-28 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Саримсоқ пиёзнинг қандай фойдалари бор?
Расман: Ўзбекистонда талабалар контрактлари оширилмайди
«Namanganliklar.uz» раҳбари НамДУ ректори билан нега махсус учрашди?!
АҚШ ва "Толибон" делегацияси Қатарда музокара ўтказди
«Коронавируснинг Европада чиққан штамми бизгача етиб келмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди» — Шавкат Мирзиёев