Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 14 декабрь куни журналистлар саволига жавобан маълум қилди.
Қодиров 2026 йилда қайта сайланиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан у ҳокимият ва халққа хизмат қилишдан тўйиб кетганини айтган.
“Агар мендан сўрасангиз, мен бу ҳокимиятдан ҳам, халққа хизмат қилишдан ҳам тўйиб кетдим. Менимча, янги кучлар, янги одамлар қизиқроқ бўларди, вазият ҳам яхшиланарди, агар бошқа одамлар бўлса”, деган Қодиров.
Шу билан бирга, у Россия Президенти Владимир Путин таклиф этса ва халқ қўллаб-қувватласа, сайловда қатнашишини билдирган. Қодиров, шунингдек, умрининг охиригача халққа хизмат қилиш йўлидан чекинмаслигини таъкидлаган.
Рамзан Қодиров Чеченистон Республикасига 2007 йил 5 апрелидан бери раҳбарлик қилиб келмоқда ва ҳозирда Россия ҳудудлари орасида энг узоқ муддат лавозимда қолаётган раҳбар ҳисобланади. У охирги марта 2021 йил сентябрь ойида қайта сайланган бўлиб, ўшанда 94,42 фоиз иштирокда 99,7 фоиз овоз тўплаган. Қодировнинг ваколат муддати 2026 йилда якунланади.
2022 йил сентябрь ойида у лавозимда узоқ қолиб кетганини ва “чексиз ҳамда узоқ таътил”га лойиқ эканини айтган эди. Ўшанда у бу фикри тушунилиб, қўллаб-қувватланишига умид билдирган.
Бироқ 2023 йил июль ойида Чеченистон раҳбари яна ўз номзодини навбатдаги муддатга илгари суриш ниятида эканини маълум қилган.
2025 йил май ойининг бошида Қодиров яна позициясини ўзгартириб, лавозимдан озод этишни сўраганини айтди. Журналистлар унинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишлар юзасидан савол берганида, у бу гаплар рост эканини айтган.
Тасодифий хабарлар
Ашраф Ғани Қобулни вертолёт ва машиналар тўла пул билан тарк этгани айтилмоқда
Россиянинг Украина шарқидаги ҳаракатлари БМТ Низомини бузади – Гутерриш
Prezident ishga olgan talaba lavozimini tark etishga qaror qildi
Наманганда 16 ёшли бола машина олиб қочиб, ЙТҲ га учради
Доллар қимматлашди, евро тушишда давом этмоқда