Саудия Арабистони ҳукумати алкоголь савдосига қўйилган қатъий чекловларни юмшатди ва энди бой хорижликлар спиртли ичимликларни харид қилиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, спиртли ичимлик сотиб олиш учун инсон хорижий фуқароликка эга бўлиши, маълум даражада даромадга эга бўлиши, Саудия Арабистонида яшаши ва ислом динига эътиқод қилмаслиги керак. Алкоголь харид қилиш учун хорижликлар ойлик даромади камида 13,3 минг доллар эканини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим. Шундай ҳужжат билан спиртли ичимликни Саудия Арабистонида очилган биринчи ва ҳозирча ягона дўконда харид қилиш мумкин.
Бу дўкон 2024 йилда Ар-Риёднинг дипломатик кварталида очилган. Дастлаб у ерда спиртли ичимликларни фақат мусулмон бўлмаган давлатларнинг хорижий дипломатлари ва элчихона ходимлари сотиб олиши мумкин эди. Эндиликда харидорлар доираси кенгайтирилди, бироқ бу ҳақда жамоатчиликка кўп эълон қилинмади.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида алкоголь сотиш ва истеъмол қилишга 1952 йилдан бери тақиқ қўйилган. 2025 йил май ойида айрим ОАВ мамлакат ҳукумати гўёки бу тақиқни бекор қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқатган. Аммо мамлакат раҳбариятидаги манбалар бу миш-мишларни рад этган.
Тасодифий хабарлар
Ҳаддан ортиқ катта бойлик бахт келтирмади – депрессия туфайли 35 ёшида вафот этди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистонда 1 сентябрдан пенсиялар 10 фоизга оширилади
«Кушербаевга қарши кўрсатма берсанг, сени ўйиндан чиқариб юборамиз дейишди». 21 ёшли тадбиркор судидан репортаж
Лавров АҚШни космосга қурол олиб чиқишдан огоҳлантирди