Huawei компанияси ўзининг корпоратив ижтимоий масъулияти доирасида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги 42-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида хитой тилини чуқур ўрганиш учун ажратилган ўқув хоналарини таъмирлаб, янги жиҳозлар билан таъминлади. 2022 йил 15 март куни ўқувчилар ва мактаб раҳбарияти, Huawei компанияси вакиллари ҳамда Дунган маданият маркази раиси иштирокида ушбу синфхоналарни очишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Huawei компанияси халқ таълимини қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир ижтимоий лойиҳани амалга оширди. Ўртачирчиқ туманидаги 42-мактабда иккита ўқув хонасида таъмирлаш ва пардозлаш ишлари олиб борилиб, янги жиҳозлар билан таъминланди. Бу мактаб чет тилларини ўрганиш, жумладан, Дунган қишлоғи аҳолиси учун тарихий аҳамиятга эга бўлган хитой тилини чуқур ўрганишга ихтисослашган.
«Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга ва ҳар бир элатни ўз маданиятини асраб-авайлаш ва ривожлантириш борасида қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётган оқилона миллий сиёсат олиб борилмоқда. Қишлоқ аҳолиси учун хитой тили ўз она тили бўлиб, яқинда 42-мактабда бу тилни ўқитиш йўлга қўйилди. Тилни таълим муассасасида ўрганиш бизнинг дунганлик болаларимизга ўз она тилини яхшироқ ўзлаштириш имконини беради ва шу билан бирга, бошқа болаларга хитой тилини чет тили сифатида ўрганиш учун ажойиб имконият яратади. Буларнинг барчаси уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва билимини чуқурлаштириш, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 42-мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда кўрсатаётган ёрдами учун Huawei компаниясидан миннатдормиз», — деди Дунган маданият маркази раиси Мане Савуров.
«Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги Huawei компанияси таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун масофавий таълим тизимини мустаҳкамлашда рақамли технологияларни жорий этиш ва таълим олиш шароитларини яхшилаш борасида бир қатор лойиҳаларни амалга оширди. Бугун 42-мактабнинг таъмирланган ўқув хоналари фойдаланишга топширилди ва энди у ерда ўқувчилар қулай шароитларда билим олишади ва чет тилларини, жумладан хитой тилини мароқ билан ўрганишади. Биз ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг камол топишлари учун имкониятлар яратишда ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз», — деди Ўзбекистондаги Huawei компанияси раҳбари жаноб Чен Сзякай.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев 3 октябрда Венгрияга жўнаб кетади
Электромобиллар экологияга зарар етказмайди
«Толибон»нинг бош етакчиси ўзгардими?
"PUBG" да вазият жиддий. Ўйин кескин тус олмоқда...
Ўзбекистондаги чанг ҳавонинг асосий сабаблари айтилди