Қозоғистондаги телеканал Ўзбекистон автомобилсозлигида “UzautoMotors” АЖнинг монополияси ўрнатилганига бағишланган лавҳа тайёрлагани ҳақида хабарингиз бўлса керак
Унда Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортгани айтилиб, кўчалардаги машиналарнинг аксари (деярли барчаси) Chevrolet экани кулги остига олинган.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Қозоғистон телеканали “UzautoMotors” монополияси устидан кулганига муносабат билдирди.
“Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монополистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.
Шунча зарари етмагандек ушбу “имтиёзхўр монополист”нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имижини тушириб, ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!”, дейди депутат.
Кушербоев ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобиль етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл эканини таъкидлаган. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.
Тасодифий хабарлар
“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди
Бобомурод Абдуллаевдан тилхат олиниб, озод этилди
Наманганда 3 ой давомида ишсиз ва маошсиз қолган ҳамширалар талаби қондирилди
Наманганда тадбиркордан 5000 доллар сўраган фирибгар ушланди
Шуҳрат Ғаниевнинг танқидлар остида қолган матбуот котиби лавозимини тарк этди