Қўқонда бир гуруҳ жиноятчилар “Tracker” автомашинасини олиб қочди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот-хизмати.
Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 сентябрь куни рўй берган. Бир шахс ва бир аёл шаҳардаги кўп қаватли уй олдидан бошқа кишига тегишли “Tracker” русумли автомашинасини олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тадбирлар давомиди Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзеси 90-сонли кўп қаватли уйлар ёнидан автомашина соз холда давлат рақамлари автомашина юкхонасидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилардан бирига нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Токио COVID-19 туфайли фуқароларга 15,8 миллиард доллар тўлайди
Зеленскийнинг таъкидлашича, у АҚШ ва Европа қарши ҳужумни аввалроқ бошлашни таклиф қилган
«Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Президент
Ўзбекистонда тўйи бўлган вояга етмаган 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг ота-онаси жазоланади
Ўзбекистонга ўлат хавф соляптими? Қўмита маълумот берди