Наманган вилоятида моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида яширин “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан ноқонуний даромад топаётган “уддабуронлар”нинг қилмишлари фош этилди.
Жумладан, Наманган шаҳрининг Балиқчи кўчасида истиқомат қилувчи,
1995 й.т. фуқаро кўп қаватли уйларнинг бирида 15 нафар шахсга диний сабоқ берган бўлса, Маърифат маҳалласида яшовчи, 1974 й.т. аёл ўз хонадонида 14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил этиб, уларнинг ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олиб келган.
Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 й.т. шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.
Айни шу каби ҳолат Уйчи туманининг Машад маҳалласида ҳам кузатилиб, унда 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ бериш билан шуғулланган.
Таъкидлаш лозимки, бундай қонунбузарликлар Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 й.т. 2 нафар шахс томонидан ҳам содир этилган.
Қилмишлари фош бўлган барча сохта “диндорлар” ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан амалдаги қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилди.
Юртимизда дунёвий илм олиш билан бирга, диний таълим учун ҳам барча имкониятлар яратилган, шундай экан фарзандларингизни ноқонуний ва диний ўқуви шубҳа остида бўлган шахслар қўлига топшириб қўйманг.
Унутманг фарзанд тарбияси ва келажаги учун ота-она жавобгардир.
Тасодифий хабарлар
Туркия президенти қанча ойлик олиши очиқланди
Наманганда икки уйнинг томи ёниб кетди
Эртага ҳаво ҳарорати 7 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди
Мирзиёев Эронга қилинган ҳужумларни қоралади
Россия ва Украина гуманитар йўлакларни очмоқда