Жорий йилнинг 11 июлидан бошлаб Ўзбекистонда IELTS имтиҳонларини қоғозда топшириш вақтинча бекор қилинди. Бу ҳақда IELTS IDP хабар берди.
Қайд этилишича, IELTS ҳамкорлари (IDP, British Council, Cambridge University Press & Assessment) техник ва ташкилий сабабларга кўра жорий йилнинг 11 июлидан бошлаб Ўзбекистонда қоғоз шаклидаги IELTS имтиҳонларини вақтинча тўхтатишга қарор қилган.
Шу сабабли, талабгорларнинг Edu-Action Exams маркази орқали амалга оширилган буюртмаси бекор қилинади ва уларга қуйидаги икки имкониятдан бири таклиф қилинади:
- IELTS on Computer (компьютер шаклидаги IELTS) имтиҳонига бепул ўтказиш;
- Тўлиқ пулни қайтариб бериш;
“Илтимос, сиз учун қайси вариант маъқул эканини бизга маълум қилсангиз, керакли тартибларни амалга оширамиз”, дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоиз, бу қарор сўнгги вақтлардаги Ўзбекистондаги IELTS билан боғлиқ можаролар фонида қабул қилинди. Хусусан, жорий йилнинг 7 июнь куни ўтказилган имтиҳонлардан олдин шу кунги имтиҳон жавоблари интернетда тарқалиб кетган. Бунинг ортидан 7 июнь кунги имтиҳон жавоблари қайтдан текширилди. Жумладан, қоғозда топширилган IELTS имтиҳони натижалари 13 кунда эълон қилиниши керак, бироқ 7 июндаги имтиҳон атрофидаги можаролар ва натижаларнинг қайтадан текширилиши ортидан ўша кунги тест натижалари 24 июнь куни эълон қилинди.
Бироқ ҳозирча Ўзбекистонда IELTS имтоҳонларини ўтказадиган яна бир ташкилот – British Council бу борада изоҳ бермади.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистон мобил алоқа оператори Россиянинг 15 та телеканали трансляциясини тўхтатади
Mate 30 Pro: Huawei yangi flagman smartfonlarini taqdim etdi
ОИТСга чалинган бўлса-да, эркаклар билан яқин муносабатда бўлган қиз аниқланди (ВИДЕО)
Bosh prokuratura xorazmlik jurnalist Davlatnazar Ro‘zmetov hibsga olinmaganligini ma’lum qildi
Эронга Россия яширинча пул жўнатгани айтилмоқда – ОАВ