Россия ва Украина музокарачилар делегациялари ишламоқда, бу қийин. Музокараларни давом эттириш фактининг ўзи эса ижобий. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Икки делегация ўртасида иш олиб борилмоқда. Биласизми, у видеоконференция орқали амалга оширилмоқда. Иш қийин ва, эҳтимол, ҳозирги ҳолатда бу ишни давом эттириш фактининг ўзи ижобийдир”, деган Песков журналистларга.
Кеча, 14 март куни Россия-Украина музокараларининг тўртинчи раунди бўлиб ўтди. Уларнинг натижаларига кўра, Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк техник пауза қилинганини, музокаралар бугун, 15 март куни давом этишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Подоляк Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар фикрлардаги қарама-қаршиликларга қарамай давом этаётганини айтган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади
Okibjon Inamov Namangan viloyati hokimining o‘rinbosari etib tayinlandi
Тошкентда Lacetti 6 пиёдани уриб юборди, 2 киши вафот этди
Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас – Путин
Газ «заправка»ларнинг нотўғри газ тўлдириши оқибатида 23 та фуқаро вафот этган