Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида уйида қиморхона ташкил қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни туман ИИБ профилактика инспектори томонидан “Юқори Сойбўйи” МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.К. яшаш хонадонида 3 кишига қимор ўйнаши учун шароит яратиб бергани аниқланган. Хонадондан 32 дона ўйин картаси ва 870000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Mobiuz оператори АҚШ компаниясига сотилди
2020 йил 22 июль куни Наманган шахар "Истиқбол" электр таъминоти корхонаси ҳудудида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади
"PUBG" да вазият жиддий. Ўйин кескин тус олмоқда...
Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжудлиги маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан кечаги можаро ҳақида суҳбатлашди