Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган 1200 дан ортиқ автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ва 800 дан ортиқ автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари (АГҚШ) фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, газ баллонларини ишлаб чиқарувчи бир нечта ташкилот мавжуд.
Қўмита томонидан Газ баллонларини синовдан ўтказиш ваколатини берувчи 150 та корхона ва ташкилотларга белгиланган тартибда рухсатнома берилган.
2022 йилга қадар 1 млн 570 мингдан дан ортиқ автотранспорт воситаларида 2,5 млн дан ортиқ метан газ ва 200 000 дан ортиқ автотранспорт воситаларида суюлтирилган газ ёқилғисида ишлашга мослаштирилган газ баллонлари ўрнатилган.
Бироқ бугунги кунда юртимизда баъзи юридик ва жисмоний шахсларлар томонидан синовдан ўтказилмаган газ баллонларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Баъзи автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари томонидан газ баллон билан жиҳозланган автомобилларга меъёридан ортиқ газ тўлдириш каби қонунбузарлик ҳолатлари қайд қилинмоқда.
Бунинг оқибатида охирги беш йил мобайнида автомобилларга ўрнатилган баллонларининг портлаши билан боғлиқ 3 та фавқулодда вазият содир бўлган. Бунинг оқибатида 23 та фуқаро вафот этган ва 20 та фуқаро оғир тан жароҳатлари олган.
Таҳлилларга кўра автомобил баллонларининг портлашига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:
◾️ сифатсиз (металлокомпозит) баллонлардан фойдаланиш;
◾️ баллонларни ишлаб чиқариш жараёнида технологик камчиликлар;
◾️ автомобилларга баллонларни ўрнатиш ва синов ишларининг сифатсизлиги;
◾️ автомобилларга сиқилган газ қуйишда рухсат этилганидан ортиқча босимда газ қуйилишидир.
Айтилган барча жараёнларда инсон омили иштироки оқибатида йўл қўйилаётган камчиликлар ва ҳозирги ҳолатда бу жараёнларни доимий назорат қилиш имконияти мавжуд эмаслиги муаммони чуқурлаштирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент хиёнатда айблаган Акром Раҳмонқулов 7,6 йилга қамалди
«Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман». ЙПХ инспекторига чора кўрилади
Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахсларга суд ҳукми эълон қилинди
Ҳокимликка совға қилинган квартира лавозимидан кетган амалдорга насиб қилди
Қатор тадбиркорлик субъектларнинг солиғи 90 фоизга камайтирилади — Президент қарори