Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Telegram’даги «Tashkent_Land» канали хабар қилди.
Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Telegram’даги «Tashkent_Land» канали хабар қилди.
Фото: Telegram /Tashkent_Land
Фото: Telegram /Tashkent_Land
Фото: Telegram /Tashkent_Land
Қайд этилишича, валиаҳд шаҳзода Навоий вилоятида анъанавий лочин овида иштирок этади.
Маълумот учун, бу шаҳзодага анъана бўлиб қолган ва у ҳар йили Навоийга шу мақсадда келади. Шаҳзода Ҳамдан лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлайди. Шайх сўнгги бор 2021 йилнинг 6 октябрида Ўзбекистонга келганди.
Фото: Twitter / Group Fazza
Фото: Twitter / Group Fazza
Фото: Twitter / Group Fazza
Фото: Twitter / Group Fazza
«Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази»
Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида 300 гектар ер майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» (АЙТАМ) жойлашган. Марказ БАА вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактум ташаббуси билан 2008 йил апрель ойида ташкил этилган.
АЙТАМ фаолиятининг асосий мақсади — Ўзбекистонда Осиё йўрға тувалоғининг барқарор популяциясини қўллаб-қувватлаш, уларни кўпайтириш, асраш ҳамда ҳар йили қушларни ёввойи табиий муҳитга қўйиб юбориш каби тадбирлар мажмуасидан иборат.
Қушларни ёввойи табиатга учириш мавсуми, асосан, сентябрь—октябрь ойлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра, БАА шайх ва шахзодалари Ўзбекистонга спорт ва ҳаваскорлик ов қилиш мақсадида келганида ўзлари билан шахсий овга ўргатилган лочинларини олиб келиб, қайтариб олиб кетади. Бунда лочинлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (SITES)нинг иловаларига киритилганлиги сабабли уларни республика ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш учун SITES’нинг Ўзбекистондаги маъмурий органи – Давлат экология қўмитасининг махсус импорт ва экспорт SITES рухсатномаларини олиши талаб этилади.
Ушбу ўрнатилган тартиб асосида рухсатномаларда шайхларнинг шахсий лочинларининг тури ва сони рухсатномада кўрсатилиши билан бирга уларнинг белгилари (узук, микрочиплари) рухсатномага илова қилинади. Ушбу белгилар орқали Ўзбекистон аэропортларидан бирига қўнганда жойлардаги божхона хизмати ва Давлат экология қўмитаси вакиллари иштирокида бирма-бир текширилиб рухсатномаларга махсус белгилар қўйилади ҳамда олиб чиқиб кетиш даврида ҳам худди шундай белгилар бўйича рўйхат асосида текшириб чиқарилади.
Тасодифий хабарлар
Телефон ўғрисининг кимлиги маълум бўлди (НАМАНГАН)
Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10 %га оширилади
Тошкентда машина монополиясини чизиб кетишди
Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади
Фарғонада 1 январдан қоидабузарлар дрон ёрдамида аниқланади