2026 йил 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистонда 12 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, 41 та масжидда реконструкция ишлари, 10 та масжидда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллик даври ҳисоботида қайд этилди.
Маълум қилинишича, ҳисобот даврида мазкур тизим доирасида 223 мингдан ортиқ маърифий ва профилактик тадбирлар ўтказилган. Шунингдек, қайд этилишича, бугунги кунда республикада 2 160 та масжид, 14 та ислом таълим муассасаси (шундан 4 таси олий ва 10 таси ўрта махсус) ҳамда 5 та илмий-тадқиқот маркази фаолият юритмоқда.
2026 йилнинг дастлабки 6 ойлик давомида эса 12 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилган. Шу билан бирга, 41 та масжидда реконструкция ишлари, 10 та масжидда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Маълумот учун, бу кўрсаткич бутун 2025 йилги рақамга нисбатан 4 баробар кўп. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан берган ҳисоботида Ўзбекистонда жами 3 та янги масжид, шунингдек, Навоий вилоятида 1 та ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилгани маълум қилинганди.
Қўмита маълумотларига кўра, жорий йил январь-июнь ойларида 15 000 нафар фуқаролар “Ҳаж” сафари ва 10 650 нафар фуқаролар “Умра” сафарига борган. Шунингдек, илк бор 100 нафар ўзбекистонлик “Президент ҳожилари” сифатида ҳаж амалларини бажарган.
Қайд этилишича, 35 нафар малакали диний соҳа ходимлари АҚШ, Канада, Россия, Ж.Корея ва Европа давлатларига хизмат сафарлари билан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида юборилган.
Қўмитага кўра, бугунги кунда республикада 199 та ноисломий диний ташкилот фаолият юритмоқда. Ҳисобот даврида мазкур ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 5 та ҳудудий семинар ташкил қилиниб, диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, уларнинг 7 та диний байрамини “уюшқоқлик” билан ўтказиш таъминланган. Жумладан, Рождество, Песах, Пасха, Будданинг туғилган куни ҳамда бошқа диний байрамлар кенг нишонланиб, улар оммавий ахборот воситалари орқали ёритилган.
Тасодифий хабарлар
Андижонда кадастр бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора олди
Энергетика вазирлиги метан заправкаларга газ етказиб бериш чекланганини рад этди
Кутилмаган хабар: Роналду “Ювентус”дан кетмоқчи
Наманганда 2 ёшли бола «KIA BONGO III» тагида қолиб кетди
Ўзбекистонда янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади