Саудия Арабистони ўзига хос хулқ-атвор қоидалари ва қонунларига эга бўлган исломий давлатдир. “Ал-Наср”нинг юқори маош олувчи ҳужумчиси Криштиану Роналду эса давлат қонунларини ҳали яхши билмайдиганга ўхшайди.
Мамлакат чемпионати доирасида “Ал-Наср” ва “Ал-Ҳилол” (0:2) жамоалари ўртасидаги ўйиннинг танаффус вақтида меҳмон жамоа мухлислари ҳужумчини ғазаблантиришга қарор қилди. Мухлислар Роналдуга қараб Месси, деб бақирди. Роналду эса мухлисларга одобсиз ишора кўрсатди.
Маълум бўлишича, ҳозирда ижтимоий тармоқларда саудиялик мухлислар нафақат португалиялик футболчи билан шартномани бекор қилишга, балки уни мамлакатдан депортация қилишга ҳам чақирмоқда.
Адвокат Ноуф бин Аҳмад мамлакат прокуратурасига Криштиануни ҳибсга олиш ва мамлакатдан депортация қилиш бўйича сўров юбормоқчилигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду учун истисно тариқасида Саудиянинг айрим қонунларига кўз юмилиши маълум бўлганди. Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес Саудия Арабистонида турмуш қурмаган жуфтликларнинг бир уйда яшашини тақиқловчи қонундан озод қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари нималарга келишиб олишди?
Бассейнда коронавирусни юқтириб олиш хавфи қанчалик юқори?
Интернетда миллий тест тизими саволлари тарқалди. ДТМ изоҳ берди
Самарқандда “опий” сақланган пропан газ баллони портлади