Бухорода уйида фоҳишахона ташкил этган аёл қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбири доирасида Ромитан тумани Газли шаҳрида рўйхатда туриб, Ғиждувон тумани Памўза маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.В. исмли аёл ўзининг яшаш уйида, ғараз ва паст ниятларда моддий манфаатдор бўлиш эвазига бир аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, улардан 40.000 сўм олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган ва холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.В. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган хабарда.
Тасодифий хабарлар
НАМАНГАНДА МИБ ХОДИМИГА ЖАХИЛ ҚИЛИБ ЎЗИНИ ЁҚИБ ЮБОРГАН АЁЛ ВОҚЕАСИ ТЎЛИҚ ЎРГАНИЛДИ
Ниҳоят. «UzAuto Motors» нархларни оширгани бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси баёнот берди
Ҳабиб Фергюсонга қарши жанг қилишга тайёр еканлигини айтди
Қадр кечасида нимани талаб қилиш керак?
Долларнинг расмий курси кўтарилди