Ўзбекистонда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 903 мингдан зиёд автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,8 %) ташкил этади. Қайд этилишича, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 344,6 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
- енгил автомобиллар – 4 552,3 минг дона;
- юк автомобиллари – 330,3 минг дона;
- микроавтобуслар – 7,5 минг дона;
- махсус транспорт воситалари – 7,2 минг дона;
- автобуслар – 5,8 минг дона.
Тасодифий хабарлар
Вакцина ишлаб чиқилмагунга қадар коронавирусни енгиб бўлмайдими?
Шавкат Мирзиёев: Энди банклар “ўз аравасини ўзи тортиши” керак
Россияда ёш қизни ўғирлаган ўзбекистонлик қўлга олинди
Россия беш давлат фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилди
Сабзи нархи тушиши кутилмоқда