Афғонистоннинг Саманган вилоятида «Толибон» вакиллари ўзбек командирини ҳибсга олган. Бу ҳақда «8 субҳ» нашри хабар берди.
Манбага кўра, унинг исми Жунадулла бўлиб, Саманган вилояти Разведка бошқармасининг тезкор амалиёт бўлинмаси командири сифатида ишлаган. Унга Миллий қаршилик фронти билан ҳамкорлик қилиш айби қўйилган.
Мулла Жунадулла толиблар ҳокимиятга келгач, Саманган вилояти қишлоқ хўжалиги ва ҳайвонот бошқармасига директор этиб тайинланган, кейинроқ разведка бошқармасига ўтказилганди. Қариндошларининг фикрича, у фитна қурбони бўлган.
«Толибон» расмийлари ҳозирча ушбу хабар бўйича изоҳ берганича йўқ.
Тасодифий хабарлар
Россияда вертолёт ичидаги йўловчилари билан бедарак йўқолди
ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
Наманганлик “шоввоз” бир кунда 13 та дўконни ўмарди
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги очиқланди
Британия разведкаси "Вагнер" нинг янги ҳомийси ким бўлишини айтди