10 кунда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бераётган автомактаб ўқитувчиси ушланди.
Андижон шаҳрида 10 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси ушланди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон автомобил мактаби ўқитувчиси Ш.С. фуқаро М.га танишлари орқали 10 кун муддатда “Е” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув дарсларига қатнашмасдан олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ССВ Тошкент туманида шер тишлаб олган 3 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Эрдўған халқини сабр-тоқат қилишга чақирди
Путин ва Байден уч кундан кейин гаплашиб олишади
Ҳокимлар ҳудудларнинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси — Русланбек Давлетов
Наманганда фоҳишаларнинг «мама роза»си қўлга олинди