ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, косибчилик билан шуғулланувчи, 1965 й.т. фуқаро “Facebook” ижтимоий тармоғидаги профили орқали диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш “Абу Салоҳ”, “Содиқ Самарқандий” ва бошқаларнинг “ҳижрат”, “жиҳод”га чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.
Шунингдек, Суриядаги жангарилар билан виртуал алоқа боғлаб, Россия Федерациясидаги танишлари орқали уларга бир неча маротаба пул маблағлари жўнатган.
Мазкур фуқаро ўғлини, жияни, синфдоши ва танишларини - жами 6 кишини ўз виртуал гуруҳига қўшган.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларидан 7 та мобил телефон аппарати, 80 та DVD ва CD дисклар, 2 та микро чип, 2 та флеш-карта, 1 дона китоб ва 1 дона дафтар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда коронавирусга чалинган келин-куёвнинг аҳволи қандай?
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмита раиси, Отабек Умаров эса унинг 1-ўринбосари бўлди
Benzin, elektr va gaz narxi baribir oshadigan bo‘ldi
2021 йилда хориждан қанча ўзбекистонликнинг жасади олиб келинди?
Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиш кўпайтирилади — Путин