Маълум қиламизки, жорий йилнинг 7 январь куни, соат тахминан 15:00 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси бўйлаб 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Malibu” автотранспорти, шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринган.
Ходимлар, ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларни олдини олиш мақсадида, белгиланган тартибда ўқ-отар қуролини қўллаганлар.
“Оқибатда автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Ахборот хизмати.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи кимларга тўланади?
Андижон воқеалари, ички ишлардаги «тозалаш» ва милиция қандай ишлаши ҳақида. Зокиржон Алматов билан катта интервью (ВОҚЕА)
Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди
Ўзга юртда яна бир қурбон. Ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетди
«Янги Ўзбекистондаги эски Ўзбекистонга "ғалаба" муборак!» — Расул Кушербаев "UzAuto Motors"нинг судда ютиб чиққани ҳақида