Павел Дуров украиналикларга мурожаат йўллади

Павел Дуров украиналикларга мурожаат йўллади

Vkontakte ва Telegram асосчиси Павел Дуров украиналик фойдаланувчиларга мурожаат қилди. Дуров мурожаатида нима сабабдан Россиядан чиқиб кетгани маълум қилди. Бундан ташқари украиналик фуқаролар қўрқмасдан Telegram'дан фойдаланаверишларини айтиб ўтди.

“Агар сиз менинг постларимни кузатиб борсангиз, онамнинг оиласи Киевлик эканини биласиз. Унинг қизлик фамилияси Иваненко, Украинада ҳамон қариндошларимиз кўп. Шунинг учун бу фожиали можаро мен учун ҳам, Telegram учун ҳам шахсийдир.

Баъзиларда Telegram украиналиклар учун хавфсиз эмасми, деган савол туғилади, чунки мен бир вақтлар Россияда яшаганман. Буларга Россиядаги фаолиятим қандай якунланганини айтиб бераман.

Тўққиз йил олдин мен Россия ва Украинадаги энг йирик ижтимоий тармоқ VK компаниясининг бош директори эдим. 2013 йилда Россия FSB мендан россияпараст президентга норозилик билдирган украиналик VK фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини беришимни талаб қилди.

Мен бу талабларни бажаришдан бош тортдим, чунки бу бизнинг украиналик фойдаланувчиларга хиёнат қилишни англатади. Шундан сўнг ўзим асос солган компаниядан ҳайдалиб, Россияни тарк этишга мажбур бўлдим. Мен компаниямни ва уйимни йўқотдим.

Мен бу талаблардан воз кечганимда, шахсан мен учун улуш катта эди. Мен ҳали ҳам Россияда яшардим. Менинг жамоам ва эски компаниям ҳам ўша мамлакатда жойлашган эди.

Орадан кўп йиллар ўтди. Кўп нарса ўзгарди: мен энди Россияда яшамайман, у эрда менинг компаниям ёки ходимларим йўқ. Лекин бир нарса ўзгармади - нима бўлишидан қатъий назар мен фойдаланувчиларимиз учун ишлайман. Уларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи - муқаддасдир. Энди ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ”, - деди Дуров мурожаатида.

×