Катта сиёсий ирода билан Ўзбекистон дунёга кенг очилди, чегара муаммолари ҳал қилиниб, қўшнилар билан дўстлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланди. Бу ҳақда бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўз очди.
Тадбирда қайд этилишича, Ўзбекистонда валюта, солиқ, божхона ва инвестиция сиёсатида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада мамлакатнинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни 80 поғона яхшиланиб, Ўзбекистон иқтисодиёти мўътадил эркин давлатлар қаторидан жой олди.
Илгари иқтисодиётга йилига 2-3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, ҳозир мазкур кўрсаткич 40-50 миллиард долларни ташкил этмоқда. Инвестициялар билан бирга илғор технологиялар, замонавий билим ва янги иқтисодий имкониятлар ҳам кириб келмоқда.
Уч йил олдин 2030 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш режа қилинган эди. Глобал логистикадаги узилишлар ва дунёдаги нотинч вазиятга қарамасдан, ушбу марра жорий йилнинг ўзида ортиғи билан бажарилиб, Ўзбекистон даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киради.
“Бундай юксак натижаларга халқимизнинг фидокорона меҳнати, интеллектуал салоҳияти ҳамда миллат ва давлат бирдамлиги туфайли эришяпмиз. Ижобий ўзгаришларни ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида чуқур ҳис этяпти”, дейди Президент.
Тасодифий хабарлар
Кубадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган сони 30 нафардан ошди
Каримовлар оиласи Москванинг ҳашаматли пентхаусига эгалик қилади (фото)
Японияда дунёдаги биринчи электрда ҳаракатланувчи танкер ишга туширилди
Статқўм: айрим дори воситалари нархи ошди
O‘zbekistonda hokimlarga tadbirkorlarni homiylik va xayriya, obodonlashtirish va dala ishlariga jalb etish taqiqlandi