Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кун давомида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Ҳавонинг ўзгариб туриши кутилмоқда, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Хитойлик шифокорлар Ўзбекистонни тарк этди
Фарғоналик отахон Ҳаж зиёрати учун тўплаган маблағини кўприк учун сарфлади
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Сулҳ узоққа чўзилмади. Кац Эронга зарба беришни буюрди
“Толибон” инклюзив ҳукумат тузмоқчи