Барча даражадаги раҳбарлар ва ҳокимлар Конституциянинг 53-моддаси ва “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларига сўзсиз риоя қилишлари шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилган.
Бу ҳақда президент кеча имзолаган қарорда сўз боради. Унга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари, объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади. Бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Бош прокуратура хусусий мулкни ҳимоя қилиш устидан назоратни кучайтиради. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ташаббуси билан чиққанлик учун мансабдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлиги жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширилади.
Тасодифий хабарлар
Кредитомания – қарз олиб роҳатланадиганлар дарди
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини тизимли равишда бузган ҳайдовчига жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда уйлар нархи ошмоқда
Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкинми?
“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилди