2022 йилнинг 6 мартида TikTok ижтимоий тармоғи Россияда айрим хизматлар тўхтатилганини эълон қилди. TikTok жонли эфирларни ёпмоқда ва Россия Федерациясидан фойдаланувчиларнинг янги видео контентини юкламайди. Ижтимоий тармоқдаги хабарлар хизмати одатдагидек ишлашда давом этади. Фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда мавжуд видеоларни ҳам томоша қилишлари мумкин.
Компаниянинг ушбу қарорга келишига сабаб Россия қонунчилигига яқинда киритилган ўзгартиришлар ва «сохта янгиликлар» тўғрисидаги янги қонунга риоя қилиш зарурати.
TikTok аниқлик киритишича, ходимлар ва фойдаланувчиларнинг хавфсизлиги ижтимоий тармоқ учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Шунингдек, ушбу қонуннинг платформа хавфсизлиги нуқтаи назаридан таъсири ўрганилмоқда.
Компания ижтимоий тармоқ ижодкорлик ва ўйин-кулги платформаси эканлигини қўшимча қилиб, кўплаб фойдаланувчилар орасида нотўғри маълумот тарқалиши, ҳозирги вазиятда чалғитиш манбасига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Тасодифий хабарлар
Талаба қизга тажовуз қилгани айтилган “замдекан иши”ни судда кўриш бошланди
«Қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди
Путин G20 нинг онлайн саммитида иштирок этиши айтилди
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларига таътил кунлари эслатилди
Ақлли дўкон электрон буйруқ асосида ишлайди