Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Бугун, 3 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Бухорода тарихий меросни асраш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.

Шунингдек, икки кунлик ташриф доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш, ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Теглар:
×