Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи кутиляпти. Бу ҳақда рус ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
«Афсуски, ўтган йили режалаштиришган давлат ташрифини пандемия сабабли қолдиргандик. Энди эса эпидемик ҳолат яхшиланиши билан ташриф амалга оширилади», деди Лавров.
2020 йил баҳорга режалаштирилган расмий ташриф коронавирус пандемияси сабабли номаълум муддатга қолдирилганди. Мазкур ташриф доирасида инфратузилмага оид бир қатор йирик лойиҳалар имзоланиши кутиляпти.
Масалан, Жиззахда атом электр станциясини қуриш ишларини бошлаш ҳақидаги келишув имзоланади.
Тасодифий хабарлар
Байден CОVID-19 пандемиясини тугатиш ва янги пандемияга тайёргарлик бўйича глобал саммит ўтказмоқчи
Фожиа! 19 ёшли қиз карантин туфайли ўз жонига қасд қилди
Журналист Хуршид Далиев ўзига нисбатан таҳдид бўлганини айтмоқда
Ўзбекистонда 1 ноябрдан карантин кучайтириладими?
Наманганда аҳолини 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда