Ҳафта бошида хомашё нархлари кескин ошди.
Янги ҳафта кўплаб ресурслар нархининг кескин кўтарилиб кетиши билан бошланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ўтган ҳафта давомида нефть нархи 20 фоизга ошди. Душанба куни биржа очилишида Brent маркали "қора олтин"нинг бир баррели деярли 140 долларга етди.
Бу 2008 йилги молиявий инқироз арафасида қайд этилган рекордга бир қадам қолди дегани (ўшанда, нефть нархи 143 долларга етганди). Икки соат ўтиб, унинг баҳоси 125 долларга қайтган бўлсада, бу 4 март, жума кунгидан 7 фоизга қиммат. Нархлар ошишига, энг аввало, Ғарбнинг рус нефти савдосига эмбарго қўйишни режалаштираётгани сабаб бўлмоқда.
Украина уруши барча хомашё маҳсулотларининг қимматлашишига олиб келди. Хусусан, ўтган ҳафта давомида никель нархи 19 фоизга, алюминий нархи 15 фоизга, руҳ 12, мис нархи эса 8 фоизга ошди. Бугун эса никель 10 фоизга қимматлашган бўлса, алюминийнинг бир тоннаси тарихда илк бор 4 минг долларни ташкил этди. Россия дунёнинг 6 фоиз алюминийсини, 6 фоиз никели ва 3.5 фоиз мисини ишлаб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция энергетик концерни Европанинг рус газига қарамлигини тан олганди.
Тасодифий хабарлар
Mулозимлар оммавий равишда “қулоқлар”га қарши мослама сотиб олмоқда
Ўзбекистонлик мухлислар 6 соатдан бери БАА аэропортидан чиқарилмаяпти
“Оmicron” ва “дельта” штаммлари бир вақтнинг ўзида юқиши мумкинлиги аниқланди
Путин зилзиладан кейин Туркия ва Сурияга ёрдам таклиф қилди
«Замонавий шароитлар яратяпмиз – энди натижага ишлаш керак» – Президент