«Аёлларимизнинг дардини севинч ёшига айлантиришга ҳаракат қиламиз» — Президент
Шавкат Мирзиёев иштирокида 7 март куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбирда давлат раҳбари аёлларни табриклаб, нутқ сўзлаган.
«Прогнозларга кўра, бугун жала қуйиб ёмғир ёғиши керак эди. Мана бугун кун ҳозир ёмғир йўқ, қаранг cизларнинг дуоларингиз куч-қудрати нималарга қодир.
Иложи борича, аёлларимизнинг дардини, ташвишларини севинч ёшига, ғалаба ёшига, муваффақият ёшига, натижа ёшига айлантиришга ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қиламиз», — дейди Президент.
Шунингдек, магистратурада ўқиётган аёл талабаларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши айтилган. Қолаверса, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Тасодифий хабарлар
«Tashkent City»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди (фото)
Ойбек Турсунов Perfectum’нинг қарийб 100 млрд сўмлик мол-мулкини сотиб оляпти
Октябрь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Сирдарёдаги уйларни яна сув босди
Ўзбекистонлик аёл Истанбулда чақалоғини халтага солиб, 4-қаватдан улоқтирди