2021 йилнинг 14 январь куни соат 11:30ларда Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 21 ёшли Жасурбек Т. ҳарбий уст-бош кийимда келиб, ҳамшира бўлиб ишловчи 24 ёшли Нилуфар Н. билан яқиндан танишади.
Йигит унга уйланишини, лекин онаси оғир бетоб бўлиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун пул кераклигини, пулларини 3 кун ичида қайтариб олиб келиб беришини ваъда қилиб, унга тегишли жами нархи 4 950 000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ва ҳисобида 510 минг сўм пули бўлган пластик картасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Мазкур ҳолат Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жасурбек Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида Жасурбек Т. муқаддам фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари учун судланиб, ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда», деб огоҳлантиради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Тасодифий хабарлар
Бош прокуратура Фарғонада қайд этилган «самосуд» ҳолати юзасидан баёнот берди
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади
Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчининг бошига “насос” билан туширди
Гулнора Каримованинг қизи бобоси билан видолашишга рухсат берилмаганини айтиб чиқди