2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади.
Мазкур вазифани бажариш муддати этиб 2021 йил 1 март санаси белгиланган.
Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар мазкур жараёнга масъул тузилмалар этиб белгиланмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Бавария" — Чемпионлар лигаси ғолиби!
АҚШда 17 минг ўзбекистонлик бошпана берилишини кутмоқда – ОАВ
Газ ва электр энергияси бўлмаса кимга мурожаат қилиш керак?
Ўзбекистонда ноткоин сотган яна бир йигит қамалди
ДХХ Ўзбекистонда қандай дронлар борлигини очиқлади