Наманган вилояти Чуст шаҳарда 29 ёшли фуқаро кўп спиртли ичиш оқибатида 30 ёшли таниши билан тортишиб унинг юз ва бош қисмига тан жарохати етказди.
Наманган вилояти. 2022 йил 27 февраль куни 29 ёшли Д.И. ўзини танишлари билан Чуст шаҳарда жойлашган “Баҳор” номли овқатланиш шохобчасида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириб, маст ҳолда бошқа столда ўтирган 30 ёшли таниши Ҳ.Б.ни ёнига чақирганида, у келмаганлиги сабабли, олдида турган идиш товоқларни унга отиб, жамоат жойида уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, атрофда ўтирган бошқа мижозлар ҳамда ошхона ишчиларини тинчлигини бузган. Шундан сўнг, Х.Б. унинг ёнига келганида Д.И. ҳеч бир сабабсиз, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уни чап юз қисмига бир маротаба қўли билан урганлиги оқибатида Х.Б. мувозанатини йўқотиб, ўша ерда турган столнинг четки қисмига ўнг юз ва бош қисми билан йиқилиб, тан жароҳати олиб ҳушидан кетганлиги аниқланган.
Натижада Х.Б. олган тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Тасодифий хабарлар
Тошкентда таксичига пичоқ тираб, пулларини олиб қўйганлар ушланди
Жазо ўзгартирилиб тадбиркорларга имконият берилди
Мессининг уч боласи етим қолиши мумкин
Наманганда икки уйнинг томи ёниб кетди
Президент ўзини банд қилган аҳолига енгилликлар бериш, интернет орқали хизмат кўрсатишни ривожлантиришга топшириқ берди