Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга Италиянинг "Сампдория" ва "Фиорентина" клублари қизиқиши билдирмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар берди.
Футболчи пойтахт клуби асосий таркибидан муқум ўрин тополмади. Жорий мавсумда 27 ёшли ҳужумчи римликларнинг барча турнирларда саккизта ўйинида иштирок этди ва битта гол урди.
Римликлар Шомуродовни сотишга қарши эмас, аммо футболчи учун клуб тахминан 10 миллион евро олишни режалаштирмоқда. Элдорга қизиқаётган клублар эса бундай суммани тўлашга тайёр эмас.
Аввалроқ, ОАВ Шомуродовнинг "Торино"га ўтиш нияти борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тасодифий хабарлар
Аёл 1.750 АҚШ долларига чув тушди
Apple эски айфонларни интернетдан узиб қўймоқчи
«Ўзрепорт» ходимига тажовуз қилинди. ИИБ ходими асл ҳолатни яширди (видео)
«Янги Ангрен» ИЭСида ёнғин содир бўлди
Жисмоний шахслар автомобилини нотариуссиз бир ойгача ижарага бериши мумкин бўлади