Тадбиркорлар томонидан қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатиш тартиби белгиланди.
Қарорга кўра, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар «E-IJRO AUKSION» платформасида онлайн аукционга қўйилади. Шунингдек, Тадбиркорларга ушбу ҳудудлардаги сўнгги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинади.
Тадбиркорларга йўлларда хусусий радарларни ўрнатишга рухсат бериш лойиҳаси кўриб чиқилиб, ўрнатиладиган жойларнинг бошланғич нархи 735.000 сўмдан 8.575.000 сўмгача этиб белгиланган.

Тизим ишга туширилган кундан бошлаб тадбиркорларга 1 йил давомида қайд этилган қоидабузарликлардан ундирилган жарима суммасининг 50 фоизи, 1 йил ўтгач эса 25 фоизи ўтказиб берилади.
Маълумот учун: биргина Тошкентда 157 та хусусий радарлар va 2500 та камерлар ўрнатилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 3 ёшли бола шифохонада вафот этди
Банкларда доллар курси 10 860 сўмгача кўтарилди
Наманганда юк автомобили ағдарилиб кетди
Кондиционер орқали вирус юқиши мумкин
«Қўрқинчли ва ғайритабиий»: Қаршида камёб ҳодиса кузатилди (фото)