Украина атрофидаги вазият туфайли АҚШ Савдо вазирлиги Россия Федерацияси билан алоқадор 91 та ташкилот ва жисмоний шахслар учун экспорт назоратини кучайтириш тартибини жорий қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 3 март куни кечқурун Федерал реестрнинг электрон маълумотлар базаси – АҚШ ҳукумати ҳужжатлари тўпламида хабар берилди.
“АҚШ ҳукумати ушбу тузилмаларнинг фаолияти АҚЧ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлиги манфаатларига зид, деб ҳисоблайди. [Улар] Россия хавфсизлик хизматлари, ҳарбий ва мудофаа секторлари, ҳарбий ва мудофаа тадқиқотлари ва ишланмаларида иштирок этган, ҳисса қўшган ёки бошқа йўл билан қўллаб-қувватлаган”, дейилади ҳужжатда.
Унда айтилишича, жами 91 та ном экспорт назорати кучайтирилганлар рўйхатига киритилган. Уларнинг аксарияти – 81 таси Россия Федерациясида рўйхатдан ўтган ёки жойлашган. Тақиққа учраган ташкилотларнинг баъзилари бошқа мамлакатларда ваколатхоналарига эга ёки Россия Федерациясидан ташқарида рўйхатдан ўтган: Белиз, Буюк Британия, Испания, Қозоғистон, Латвия, Малта, Сингапур, Словакия ва Эстонияда.
“Ушбу регламент бир қатор иттифоқдош мамлакатлардаги, жумладан, Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоларидаги субъектларни ўз ичига олади, лекин бу ташкилотлар жойлашган ёки рўйхатдан ўтган мамлакатларга нисбатан чора эмас. Ушбу қарор фақат рўйхатга олинган шахсларга нисбатан қўлланилади”, дейди АҚШ расмийлари.
Санкцияларга учраган 86 та юридик ва жисмоний шахсларга экспорт лицензиясини беришдан бош тортиш сиёсати қўлланилади. Яна бешта субъектга нисбатан – Россия космик тизимлари холдинг компанияси, “Элара”, “Элемент”, “Радиоавтоматика” компаниялари ва "Субмикрон" илмий-тадқиқот институти – экспорт лицензиясини беришни рад этиш сиёсати қўлланилади, аммо, "АҚШ ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган космик дастурлар" га мурожаат қилганда, истиснолар бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
“Манёвр” қилган Malibu жарима майдончасининг “тўридан” жой олди
Афғонистон Россиядан газ ва нефть сотиб олмоқчи
Очиқ эшиклар куни ўтказилди
Turkish Airlines “Истанбул-Бухоро” парвозларни йўлга қўйди
Мактабларда ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади