Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди.
“Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамлар кўп йиғиладиган жамоат жойларига бормасликни тавсия қилади”, дейилади хабарда.
Қолаверса, ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинча масофавий таълим форматига (онлайн) ўтиш маслаҳат берилди.
“Агар сизга консуллик ёрдами ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг Консуллик бўлимининг Call-марказига: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76 ёки uzkorus@mail.ru электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш мумкин”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмоновнинг виллалари тинтув қилинмоқда
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 60 мингтага яқинлашди
Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди
Қизил чизиқ босилди: Эрон ҳаво ҳудудини, Исроил эса мактабларини ёпди
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин