АҚШда "TikTok"нинг ёшлар соғлиғига таъсирини ўрганиш бўйича суриштирув ишлари бошланди. Илк натижаларга кўра ижтимоий видео-хизмат ёшларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши маълум бўлди.
Массачусетсдаги тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, ушбу тармоқ ёш фойдаланувчиларни кенг қамраб олган. Уларнинг эътиборини жалб этиш учун турли усул ва технологиялардан фойдаланадики, уларнинг ҳаммасини ҳам оқлаб бўлмайди.
"TikTok" асосчилари эса ёшларнинг хавфсизлигига эътибор қаратаётгани, платформанинг имкониятларини ёшга қараб чеклаётганини билдириб, ўзини ҳимоя қилишга уринди.
Яқинда "Instagram"га ҳам фойдаланувчилар ёшини инобатга олмаслик, ўсмирлар ва болалар хавфсизлигини таъминламаслик айблови қўйилган эди.
Текширув АҚШдаги 8 та штатнинг прокурорлари иштирокида ўтказилмоқда. Ушбу ишга киришган штатлар сони ортиши кутилмоқда. Интернетдаги ёш аудитория хавфсизлиги ҳозир давлат даражасидаги масала бўлиб, Президентнинг шахсан ўзи бу билан шуғулланмоқда. Кеча ҳам Жо Байден интернетда болалар учун рекламаларга чек қўйиш таклифи билан чиқди.
Тасодифий хабарлар
14 ёшли бола ўлими айтилмаганди. ССВ коронавирус қурбонлари сонини яширяптими?
Коронавирус! Ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини беришда қўшимча имконият яратилиб, аниқ муддатлар белгиланди.
Президент 2 амалдорга “ҳайфсан”, 3 тасига огоҳлантириш берди
Пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳали тугамаган — ЖССТ