Метеорологларга 2023 йил ёзи 2022 йилнинг ёзидан кўра иссиқроқ бўлади.
Буюк Британиянинг Met Office об-ҳаво прогноз марказига кўра, 2023 йилнинг апрелидан бошлаб, Тинч океани марказий қисмида 3 йилча давом этган «Ла-Ниньо» ҳодисаси ўрнини «Эль-Ниньо» ҳодисаси эгаллаши ойдинлашмоқда.
Бунда сув массаси ҳарорати ўрта ҳисобда 1-3 даражага исиб кетади. Мазкур исиш шимолий ва жанубий ярим шарнинг тропик минтақаларида циклонларни фаоллиштиради. Шимолий ярим шарнинг субтропик ва мўътадил минтақаларида аномал иссиқ ҳаво тўлқини ва давомли қурғоқчилик хавфи ошади.
Ундан ташқари, Met Office иқлим маркази 2023 йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 1.08 ва 1.32 даража оралиқда юқори бўлишини прогноз қилган. Агарда, сайёрада йиллик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 1.3 ва ундан юқори кузатилиши рўй берса, жорий йил ҳарорати кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлади.
Ўзбекистонда охирги 8 йилликда «Эль-Ниньо» ҳодисаси таъсири устун йилларида ёз ойлари иссиқ ўтган. Жорий йил ҳам ёз ойлари иссиқ бўлиш кутилмалари максимумга яқин. Агарда, февраль ва март ойларида тоғларда мўъжизавий кўп ёғин кузатилмаса, сув билан боғлиқ вазият ҳам минтақада иссиқ ва қурғоқчиликни кучлироқ ўтишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг илк ойида Ўзбекистон ҳудудида кучли аномал совуқ кузатилиб, ҳарорат - 25-30 даражагача тушиб кетди. Шунга яқинроқ совуқ ҳарорат фақатгина 2008 йилдагина кузатилганди.
Тасодифий хабарлар
Хушхабар! Фарғонада коронавирусга чалинган сўнгги бемор ҳам соғайди
Истанбулда 6 балли кучли зилзила қайд этилди (видео)
Хитой «Толибон» давлатини тан олишга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистонда карантин қайта жорий қилинадими ёки бу охиргиси эдими?
Ўзбекистон захиралари рекорд миқдори – 37,4 млрд долларга етди