Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири — инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқлари самарали муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Шу сабабли фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси, Наманган вилоят суди ва вилоят маъмурий суди ҳамкорлигида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ўтказиш Режаси ишлаб чиқилган.
Ушбу режа ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туман халқ қабулхонасида Наманган вилоят суди раиси Абдурасул Эранов, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди раиси Б.Обидов, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди Т.Ражабов, иқтисодий ишлар бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси О.Содиқов ҳамда Наманган туманлараро маъмурий суди раиси О.Зиёвуддиновлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 19 нафар фуқароларнинг фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлардан 3 таси ижобий ҳал қилинди, 2 та мурожаат бўйича фуқаролардан апелляция тартибида ариза ва шикоятлари кўриб чиқиш учун қабул қилинди ва 14 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сайёр қабул доирасида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан 2 нафар шахс жазонинг ўталмаган қисмидан шартли равишда озод қилинди.
Вилоят суди ва туман, туманлараро суди раислари ҳар бир мурожаатчини эшитиб, уларнинг масалалари бўйича тегишли тартибда жавоб берди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, фуқаролар бундан хабардор қилиниши айтилди.
Жасурбек Қурбонов,
Наманган вилоят суди судьяси
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бир-бирига табрик йўллади
Ҳиндистон ва Франция Украинадаги урушни тугатиш режасини тузмоқда — ОАВ
«Валломат бўлмайдими?..» – Сардор Умурзоқов ўтказган мажлиснинг аудиоси тарқалди
Наманган шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи йигитнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?