Ижтимоий тармоқда ёш йигит ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга муносабат билдириб, жониворлар билан шавқатсиз муносабатда бўлган йигитнинг шахси аниқланганини очиқлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода номаълум шахс Яшнобод туманида мушукларни қийнагани ва ўлдирганини кўриш мумкин. Видеода 16-20 ёш атрофидаги йигит мушукларни пакет ёрдамида алдаб ушлаган ва уларни подездга олиб кириб, қийнагани тасвирланган. 40 дақиқа ичида у бешта мушукни қийнаган ва уларнинг бирини ўлдирган.
“Интернет тармоғида шавқатсизлик қилингани оқибатида ҳалок бўлган ҳайвонлар билан боғлиқ факт тўғрисида хабар тарқамоқда. Ушбу ҳолат 2021 йил 16 ноябрь куни тахминан соат 15:00 да Яшнобод туманида кузатув камералари орқали қайд этилган”, дейилади хабарда.
Видеодаги йигит 20 ёшли И.А. эканлиги маълум бўлган. Йигит Яшнобод тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлимига етказилди, суҳбат давомида у қилмишига иқрор бўлди. Ҳозирги вақтда мазкур факт бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев 3 октябрда Венгрияга жўнаб кетади
Асаларининг 71 та янги тури кашф қилинди
Элнур Абдураимов кубалик рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратди – видео
Apple ўз маҳсулотларини Россияга сотишни тўхтатди, App Storeда чекловлар мавжуд
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газни ўғирлаганлар ушланди