Шифокорларимизнинг матонатли меҳнатлари туфайли ҳар куни коронавирусга чалинган кўплаб беморларимиз соғайишаётгани ҳаммамизни қувонтирмоқда.
Бугунги илк қувончли хабар: Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 13 нафари эркак, 2 нафари аёл. Беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 265 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 280 нафарга етди.
Шу соатга келиб мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 804 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тасодифий хабарлар
Кремль Россия-Украина музокаралари боришини баҳолади
2021 йилнинг энг ёмон фильмлари маълум бўлди
ҲАМАС етакчиси узоқ жимликдан сўнг оммавий баёнот билан чиқди
"Навбаҳор" икки футболчи билан ҳайрлашди
Энг кўп гўшт етиштирувчи вилоят номи аниқланди