2020 йил 28 март куни Қўқон шаҳар, А.Т.Хуқандий мавзесида яшовчи Х.Н. (1979 й.т., хусусий корхона раҳбари, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати) Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, “Telegram” ижтимоий тармоғида очилган гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда “Коронавирус” касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзуви орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 31.03.2020 йил куни Х.Н.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
41 миллион одам хавф ёқасида – БМТ
Шавкат Мирзиёев ой охирида Россияга боради
Қашқадарёдаги адирда эркак кишининг жасади топилди. Уни аёл киши ўлдиргани айтилмоқда
Ўзбекистонликлар 2023 йилда “чиройли” авторақамлар учун қанча сарфлади?
Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди