Kun.uz'нинг аниқлашича, МИБ аёлни уйидан кўчириб чиқаришдан ташқари, унинг фойдасига фирибгардан 13 минг доллар ундириши ҳам керак бўлган, лекин мазкур ижро ҳужжати талаби ҳозиргача таъминланмаган.
Наманган шаҳрида мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеаси бўйича жиноят иши очилди.
Наманган шаҳар прокуратураси терговчиси Музаффар Исмоиловнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноий иш қўзғатган.
35 ёшли аёл 29 сентябрь куни шаҳарнинг «Истиқбол» МФЙ Боғи Эрам кўчаси 34-уйдан уни мажбуран чиқаришга келган МИБ ходимларига норозилик сифатида, уларнинг олдида устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган, натижада танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш жароҳати билан 30 сентябрь куни РШТЁИМ Наманган филиалида вафот этган эди.
Марҳума аёл фирибгарлик қурбони бўлган – унинг онасига уйни 13 минг долларга алдаб сотган аёлга озодликни чеклаш жазоси қўлланган, уйнинг асл эгаси эса мулк ўзига қайтарилиши учун судга мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Kun.uz ўз суриштирувларини бошлади. Аниқланган дастлабки маълумотларга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида ундирувчи – марҳуманинг онаси Муҳаббат Дедебоеванинг фойдасига қарздор Н.Ф.дан 13 000 АҚШ долларига тенг 131 991 470 сўмни ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд бўлган. Аммо мазкур ижро ҳужжати ижроси бугунга қадар таъминланмаган.
Ҳолат юзасидан журналистик суриштирувлар давом эттирилади.
Манба: Kun.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдирди
22 ёшли қиз ИИБ ходимини “Жиҳод” қилишга ундади
Шавкатжон Абдураззоқов: Наманган шаҳрида 2021 йили анъанавий 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
Талабаларни ижарага қўйганлар даромад солиғидан озод қилиниши мумкин
Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда ҳакамлардан бирининг боши ёрилди