Йўл ҳаракатини ташкил этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Унда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
- фуқаролар манфаатларининг устуворлиги;
- йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича фаолият ва тадбирларнинг тизимлилиги;
- экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг устуворлиги;
- пиёда ва велосипед ҳаракатланиши учун шароит яратиш;
- очиқ ва жамоатчиликни ўз вақтида хабардор этиш.
Ушбу қонун асосида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан қуйидагиларни белгилаш назарда тутилган:
- Ҳайдовчилик ҳуқуқини олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати;
- Ҳайдовчилик ҳуқуқини олгандан кейин транспорт воситасини бошқаришга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати.
«Кўриб турганимиздек, бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди. Масъулият бир эмас, ўн баравар ошади. Албатта масъулият ошиши ҳайдовчилар билан бир қаторда назорат қилувчи органларнинг ходимларида ҳам параллел равишда кечмоғи лозим», – дея қўшимча қилган депутат.
Тасодифий хабарлар
Артемий Лебедев ижод маҳсули Тошкент логотипига айланмайдими?
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Россиядан мигрантлар жўнатаётган пул қанчага камайиши айтилди
Пичоқланган ўсмирнинг онаси президентга мурожаат қилди
Ерга хавфли астероид яқинлашяпти