«Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, Президент коронавирус пандемияси тўғрисида гапираркан, Бухоро вилоятининг собиқ ҳокимлари — марҳум Ўктам Барноев ва Карим Камоловни ҳам ёдга олди.
«Коронавирус туфайли кўп йиллар давомида ёнимда ишлаган Ўктам Баронев ва Карим Камолов ҳам дунёдан кўз юмди. Биз уларни ҳеч қачон унутмаймиз. Бу бало сабаб ўтганларимизни, айниқса, Ўктам Барноев ва Карим Камоловнинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур таъзия билдираман.
Ушбу касаллик тиббиётимизнинг қуйи поғонасидаги, айниқса, аҳоли саломатлиги масаласида катта-катта муаммолар борлигини кўрсатиб берди. Соғлиғимизнинг 90 фоизи ўзимизга — юриш-туришимиз, овқатланишимизга боғлиқ.
Европада чиққан штамм бизгача етиб келмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Бундай касалликнинг олдида ожиз қолдик. Шу боис аввало, оиламиз, яқинларимиз, айниқса, кексаларимизни соғлиғига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим», — деди давлат раҳбари.
Тасодифий хабарлар
Швейцарияда Гулнора Каримовага қарши яна жиноят иши очилди
“Tesla” электромобили бир вақтнинг ўзида иккита инсоннинг умрига зомин бўлди
Чуст-Поп йўналишида Lacetti ва Damas тўқнашганлиги айтилмоқда
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ ЙҲХБ БОШЛИҚЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ СУХБАТ (видео)
Эрон Ҳормуздан ўтиш учун ҳақ олишни бошлади