"Бўзчи белбоққа ёлчимас", деганларидек, "Apple" компаниясида фаолият юритадиган ходимлар "iPhone" телефон аппаратидан фойдаланмас экан. Сабаби улар шахсий ёзишмалар компания томонидан кузатиб борилишидан хавфсирайдилар.
Албатта, бу шубҳа тасдиғини топмаган. Лекин 65 минг ходимдан иборат "Apple" жамоаси ўз тахминларига қаттиқ ишонмоқдалар. Ишга доир фикрлар, раҳбарларнинг ғийбатини қилиш ходимлар ўртасида сир бўлиб қолишини ва ташқарига чиқмаслигини хоҳлашмоқда. Чунки ишчилар гоҳ маошдан, шоҳ шароитдан нолиб ўзаро суҳбат қуришади. Ходимлар бундай гапларнинг айримлари аллақачон раҳбар қулоғига етиб борганини пайқашган ва маълумот манбаи сифатида смартфондан ўпкалашяпти.
Айтишларича, нафақат "Apple", балки бошқа техногигантлар ҳам ўз маҳсулотини ходимларига тақдим этиш орқали уларнинг сирини билишга уринади. Кадрлар сиёсати учун буни муҳим омил, деб билишади. Хатто масофавий ишлайдиган ходимларнинг уйига яширин камера ўрнатадиганлар ҳам бор экан.
Қизиқ, наҳотки "Apple"дагилар кўплаб иш жойларида бошлиқнинг "қулоқ"лари бўлишини билишмайди? Ходимларнинг пичир-пичирларидан воқиф бўлиш учун телефонидаги ёзишмаларни ўқиш шарт эмас-ку.
Тасодифий хабарлар
“Реал Мадрид” Мбаппени тарихдаги энг катта нархга сотиб олди – ОАВ
Коронавирус юқтиришлар сони яна кўпайиб бормоқда
Талончилар туфайли қутқарувчилар Туркияни тарк эта бошлади – ОАВ
Ифторлик вақтидаги оммавий муштлашув сабаби очиқланиб, жиноий иши қўзғатилди
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси жонли эфирда узатилади