16 март куни Наманган шаҳри Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Lacetti ҳайдовчисининг шахсига аниқлик киритилди, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсуниш ўрнига уни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Оқибатда инспектор Солиев бош мия чайқалиши, ўнг сон юқори соҳаси юмшоқ тўқималарининг енгил шикастланиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ходимлар томонидан қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ҳодиса сабабчисининг шахсига ойдинлик киритилган ва автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
143 ёшли афғон эркаги вафот этди
Расман! Талабалар ойлик ижара тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Ғузорда эр собиқ хотинининг иккита машинасини ёқиб юборди
Суперлига. Бугун «Навбаҳор» «Пахтакор»ни, «Насаф» «Сўғдиёна»ни қабул қилади
Саудия Арабистонида барча масжидлар қайта очилди